ФВВ: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
26−27 август кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг „1050“ рақам"ига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзгидромет 26 август куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ қолдириш