Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум қилди

Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум қилди

Ўзбекистонда 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози 12 - 13,5 фоиз даражасида белгиланган. Бу Марказий банк маълумотида кўрсатиб ўтилган.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг сўзларига кўра, йил давомидаги инфляция даражаси 15 фоизгача етиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

«Бизда мақсадли ва прогноз траекториялар бор. Прогноз траекториямиз бироз юқорироқ, айрим сценарийлар бўйича 2020 йилда 14-15 фоизгача боряпти. Лекин бизнинг мақсадимиз – бу йил инфляцияни 12 фоиздан паст даражада ушлаб туриш, 2021 йилда эса бир хонали сонга олиб тушиш, 2023 йилга бориб эса 5 фоизлик таргетга эришиш.

Бу мақсадли режалар қандайдир ташқи шок ҳолатлари рўй бермаслиги эҳтимолидан келиб чиқиб белгиланган. Қандайдир ўзгариш бўлса ҳам, бу қисқа муддатли оғиш ҳисобланади ва биз яна мақсадли траекторияга қайтишга ҳаракат қиламиз», – деди Норқулов «Ўзбекистон 2020» дастуридаги чиқиши вақтида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар