Яширин иқтисодиёт хавфсизликка таҳдид солувчи ҳодиса
Яширин иқтисодиёт иқтисодий ҳодиса бўлар экан, унинг иқтисодий илдизларини топиш керак. Бу илдизлар пул муносабатларининг ўзида жойлашган, пул универсал тўлов воситаси, уни ҳамма операциялар учун қабул қилишади, пул бойликнинг тимсоли, бойлик тўплашнинг энг қулай шакли, дейди профессор Рустам Хасанов.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий тараққиёти мавжуд ички ва ташқи имкониятларга боғлиқ бўлади. Бундай имкониятларни юзага чиқаришда яширин иқтисодиётни легаллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Яширин иқтисодиётнинг мавжудлиги, унинг кўлами, таъсир доираси, ҳисобга олинмаган иқтисодий фаолиятни легаллаштириш чора-тадбирлари самараси мамлакат ривожига ижобий таъсир қилади. 2017-2021 йиллaрдa Ўзбeкистoнни ривoжлaнтиришнинг бeштa устувoр йўнaлишлaри бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтeгиясида ҳам иқтисодий салоҳиятни аниқлаш ва мавжуд имкониятларни тўлақонли... ...
Изоҳ қолдириш