1 августдан сўнг "импорт машина" нархи қанча бўлади?

1 августдан сўнг

Енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини Norma экспертлари маълум қилди.

Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи — 6000 доллар.

2020 йил 1 августга қадар:

  • Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
  • Акциз солиғи — 1920$ (автомобиль ўртача нархининг 32%и);
  • ҚҚС — 1674$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
  • Божхона йиғими — 25$
  • Утилизация йиғими — 0.

Шунда жами “растаможка” тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.

2020 йил 1 августдан кейин:

Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);

Акциз солиғи — 0;

ҚҚС — 1386$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);

Божхона йиғими — 25$

Утилизация йиғими — 659$ (БҲМнинг 30 баравари долларда).

Шунда жами “растаможка” тўлови 5310$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549$.

Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.

Шундай қилиб, 1000 куб см.гача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12%га, 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10%га арзонлайди, деб хулоса қилади Norma экспертлари.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар