2021 йилда қанча янги иш ўрни яратилгани маълум қилинди

2021 йилда қанча янги иш ўрни яратилгани маълум қилинди

Мутасадди вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳокимликлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, 2021 йилнинг 12 ой давомида 468,1 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган.

Жумладан,

— тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 19,6 мингта;

— ҳудудий инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 193,3 мингта;

— ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига 9,5 мингта доимий иш ўрни яратилган;

— юридик шахс ташкил этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 152,4 мингта иш ўринларини ташкил этилган;

— якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 111 мингта иш ўринлари яратилган.

Ўтган йилнинг 12 ойи мобайнида меҳнат органлари томонидан 879 мингдан зиёд иш билан банд бўлмаганларга бандлик хизматлари кўрсатилган.

Жумладан:

1) 393,8 минг нафар ишсиз, фуқаролар меҳнат органлари йўлланмалари асосида давлат дастури доирасида яратилаётган ва бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди.

Шунингдек, 70,3 минг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар банд қилиб қўйилган квота иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

2) 234,2 минг банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Ҳудудларни ободонлаштириш ва қурилишда 192,4 минг, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 19,4 минг ва бошқа йўналишларда 22,4 минг фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. Бунинг натижасида, мажбурий меҳнатга жалб қилиш, ўтган йилнинг шу даврига нисбатн 2,3 баробарга камайди.

3) 115,4 минг нафар (шундан, ёшлар 62,8 минг, аёллар 78,9 минг) иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилди.

4) 37,4 минг нафар ишсиз, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган шахсларга 83,1 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

2021 йилда субсидиялар қўйидаги асосий йўналишлар бўйича ажратилди:

- Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқиш ва суғурта полиси учун 5 534 нафар фуқароларга 2 279,4 млн. сўм;

- Тадбиркорлик фаолияти учун асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 559 кишига 1 645,4 млн.сўм;

-“Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 688 кишига 468,0 млн.сўм;

- Корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 715 нафар ходимни меҳнат органлари йўлланмаси асосида қабул қилган корхоналарга ходимларни малакасини ошириш мақсадида 3 230,4 млн.сўм;

- 334 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни квотадан ортиқ ишга қабул қилган иш берувчиларга 626,3 млн.сўм;

- Иш ўринлари ва шароитларини 21 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун 226,0 млн сўм;

- Шахсий ва дала томорқасида иссиқхона, экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини харид қилиш учун 18 608 та оилаларга 52,8 млрд.сўм йўналтирилди.

Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганган ҳолда, жойларда 228 та кооперативлар ташкил қилинди.

Кооперативларнинг 122 таси тикувчилик йўналишида, 23 таси мева-сабзавотчилик йўналишида, 20 таси паррандачилик йўналишида, 15 та қуёнчилик йўналишида, 17 таси ҳунармандчилик йўналишида, 11 таси узумчилик йўналишида, 9 таси асаларичилик йўналишида, 5 таси балиқчилик йўналишида, 6 таси бошқа йўналишларда ташкил этилди.

Кооперативларга 9 876 нафар ишсизлар бириктирилди ва уларга кооперативларнинг устав фондига аъзолик улуши сифатида 21,8 млрд.сўм субсидия маблағлари ўтказиб берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар