2022 йил 9 ойлик якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.
Ўтган тўққиз ой якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 12,8 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104,5%ни, ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 38,4%, саноат улуши 24%, қурилиш ишлари улуши 7,1%, хизматлар улуши 29,6%, ташкил этди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 128,3%, чакана савдо айланмаси 106%, хизматлар 114,4%ни ташкил этди.
Кўпгина асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари бўйича республика ўртача ўсишдан юқори. Жумладан, асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ўсишида 1-ўрин, саноат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳамда экспортда республикада 3-ўринни эгаллаган.
Ўсиш суръатлари ва кўрсаткичлар республикада юқорилигига қарамасдан баъзи кўрсаткичларнинг республика иқтисодиётидаги улуши пастлигича қолмоқда.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги (3,3%), қурилиш (2,2%), хизматлар (1,5%), чакана савдо (1,5%) соҳаларида республикада 13-14-ўринларда.
Изоҳ қолдириш