2022 йил I ярим йиллик бўйича Қорақолпоғистон Республикасида саноат кўрсаткичлари таҳлили

2022 йил I ярим йиллик бўйича Қорақолпоғистон Республикасида саноат кўрсаткичлари таҳлили

2022 йил I ярим йилликда Қорақолпоғистон Республикасида 8 864,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатилари 100,5 фоизга ошган, республикадаги улиши 3,5% ни (9-ўрин) ташкил этади.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 4,5 млн.сўмни (7-ўрин), ўсиш суръатлари 99,1%ни ташкил этди.

Нукус.ш (14,9 млн.сўм) ва Тахиатош (15,3 млн.сўм), Тахтакўпир (4,4 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Бўзатов (0,5 млн.сўм), Хўжайли (0,99 млн.сўм) ва Кегейли (1,2 млн.сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 29,7%ни ташкил этди ва 2021 йил I ярим йилликга нисбатан 1,7 пунктга камайди.

Саноат маҳсулотларининг 18,4%и (2021 йилда 18,8%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 86,0%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -12,6%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,7%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,7%, ни ташкил қилган.

Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 61,7% , тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 16,3%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 13,3% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 8,7% ни ташкил этган.

Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 583 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 13,6% ни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 43 та лойиҳа бўйича 280,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 3,7 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.

Салый Ильясов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар