2022 йил январь-декабрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 27,1 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104,7%ни ташкил этди. ЯҲМ таркибида қишлоқ, хўжалиги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 пунктга камайган бўлсада (51,9%) республикадаги энг юқори даражада қолмоқда.
ЯҲМда саноат улуши 13,1% (+0,9), қурилиш ишлари улуши 5,6% (-0,3), хизматлар улуши 29,4% (+1,0), ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, хизматлар 115,7% (4-ўрин), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107,8% (7-ўрин), истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 115,6% (7-ўрин), асосий капиталга инвестициялар 108,6% (7-ўрин) ўсиш суръатлари қайд этилди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалигида (16 444 минг.сўм) 2-ўрин, чакана савдо айланмасида (7 778 минг.сўм) 5-ўрин, ЯҲМ (18 596 минг.сўм) ва асосий капиталга инвестицияларда (7 374 минг.сўм) 6-ўринда.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 2 946,4 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 946 минг сўмга кам, 10-ўрин).
Жорий йилда 4 505 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 24 251 тани ташкил этиб, уларнинг 92.7% ёки 22 474 таси бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 30% савдо, 22% хизмат кўрсатиш, 21% қишлоқ хўжалиги, 18% саноат, 10% қурилиш соҳасида фаолият кўрсатишмоқда. Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМдаги улуши 78,4%, саноатда 48,9%, қишлоқ хўжалигида 98,3%, инвестицияларда 73,5% ни ташкил этди.
Вилоятда хорижий капитал иштирокидаги хорхоналар сони 228 тани ташкил этиб, йил давомида улар сони 15 та ёки 7% ошди. Хорижий капитал иштирокидаги хорхоналарнинг саноатдаги улуши 32,2%, экспортда 34,9%, импортда 33,2%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш