Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172 қарори билан 2022 йилда Қашқадарё вилоятида 30 та маҳалла ва қишлоқларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 26 та маҳаллалада (22 та қишлоқ ҳудуди, 4 та шаҳар ҳудуди) қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга оширилиши учун 460 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Ажратилган маблағларнинг 65,7 фоизи Республика бюджетидан, 19,1 фоизи маҳаллий бюджет, 11,6 фоизи тармоқ корхоналари, 2,2 фоизи ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ва 1,4 фоизи бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Белгиланган маблағларнинг 41 фоизи (189 млрд.сўм) 582,7 км ички йўлларни таъмирлашга, 25 фоизи (113,3 млрд.сўм) 465 км ичимлик суви тармоғи билан 26 та иншоот қурилишига, 17 фоизи (76,2 млрд.сўм) 41 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашга, 11 фоизи (49,7 млрд.сўм) 398 км электр тармоғи билан 55 та трансформатор ўрнатишга ва 7 фоизи (31,8 млрд.сўм) бошқа тадбирлар доирасида ажратилган.
Дастур доирасида 24 та умумтаълим мактаблари, 5 та мактабгача таълим муассалари, 12 та тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Элдор Зайниддинов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё вилоят филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш