2022 йилда Қашқадарё вилоятида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқароларни моддий қўллаб – қувватлаш

2022 йилда Қашқадарё вилоятида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқароларни моддий қўллаб – қувватлаш

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра жамғарма ҳисобидан вилоятда истиқомат қилаётган 19 442 нафар фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилган бўлиб, ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 25 823,5 млрд сўмни ташкил қилган.

Жумладан, операция ва даволаниш ҳамда дори-дармон воситалари учун 2954 нафар фуқароларга (ажратилган маблағларнинг 30,6%и), уй – жойини таъмирлаш, қуриш қа қурилиш материаллари учун 350 нафар (7,8%), ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга оилавий шароитларини яхшилаш учун – 7217 нафар (45,2%), олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тўлов шартномасига кўмаклашиш учун 162 нафар фуқароларга (3,3%), озиқ-овқат, парранда ва бошқа маҳсулотлар хариди учун – 8759 нафар (13,1%) фуқароларга ёрдам берилди.

Жамғармадан фуқароларнинг операция ва даволаниш ҳамда дори-дармон воситалари учун ажратилган маблағларнинг асосий қисми Ғузор (18%) ва Кўкдала (17,3%) туманлари, уй – жойини таъмирлаш, қуриш қа қурилиш материаллари Кўкдала (31,3%), Қарши шаҳри (14,3%), ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга оилавий шароитларини яхшилаш учун Қарши шаҳри (21,7%), Чироқчи (11,4%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар