2022 йилнинг I чорагида Бухоро вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг I чорагида Бухоро вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг I чорагида Бухоро вилоятининг ташқи савдо айланмаси 305,8 млн.долларини (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 140,2%га ўсган), ташқи савдо айланмаси таркибида экпорт ҳажми 65,3 млн.долларини (21,3%ини), импорт ҳажми 240,5 млн.долларини (78,7%ини) ташкил қилган.

Ташқи савдо айланмаси бўйича Россия (23,3%), Туркманистон (16,5%), Туркия (14,0%), Хитой Халқ Республикаси (13,2%), ва Қозоғистон (5,6%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.

1-расм. 2022 йилнинг январь-март ойларида Бухоро вилояти ташқи савдо айланмасида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Алоҳида таъкидлаш лозимки, таҳлил қилинаётган даврда вилоят жами ташқи савдо айланмасининг 65,8%и 4 та ҳудуд, Қоровулбозор тумани (25,2%), Бухоро шаҳри (22,1%), Бухоро (11,2%) ва Когон (7,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Вилоят ташқи савдо айланмасида энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар - Олот (0,6%), Жондор (2,4%) туманлари, Когон шаҳри (2,6%) ва Пушку тумани (3,2%) ҳисобланади.

Экспорт

Жорий йилнинг I-чорагида вилоятда экспорт ҳажми 65,3 млн. АҚШ долл. ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72,8 фоизни ташкил этди. Экспортнинг 93,5 фоизи товарлар улуши ташкил этди (ўтган йилнинг мос даврида - 97,8%).

Экспорт таркибида Саноат маҳсулотлари улуши 46,3%, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар улуши 17,9%, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар улуши 14,8% ва ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари улуши 11,7%ни ташкил этади.

2-расм. 2022 йилнинг январь-март ойларида Бухоро вилояти экспортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)

Экспорт ҳажмини давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг январь-март ойларида вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлат сифатида, Россия – 15,4 млн.доллари (жами экспортдаги улуши – 23,6%), Афғонистон – 9,2 млн.доллари (14,1%), Туркия – 6,6 млн.доллари (10,1%) ва Қозоғистон -– 6 млн.доллари (9,2%) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Айниқса, мамлакатимизга қўшни бўлган Қирғизистон давлати бозори имкониятларидан тўғри фойдаланилиши натижасида, вилоят тадбиркорлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 бараварга ошганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, Хитой, Эрон, Туркманистон, Италия ва Ветьнам давлатларининг вилоят экспортида улуши юқоридир.

Бухоро вилоятининг экспорт улушида мева-сабзавотлар экспортининг қиймати жиҳатидан энг катта ҳажм Қозоғистонга тўғри келади, бу мева ва сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг 69,9 фоизини ташкил қилади.

3-расм. 2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти экспортида туман (шаҳар)лар улуши (%).

Вилоят экспортида улуши энг юқори ҳудудлар Бухоро шаҳри (20,8%), Ғиждувон (12,1%), Қоровулбозор (11,8%), Когон туманлари (11,0%) ва Когон шаҳри (11,0%) ҳисобланади. Олот (0,9%), Пешку (2,3%), Бухоро (2,5%), Жондор (2,9%), Қоракўл (7,4%) ва Ромитан (7,7%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.

Импорт

2022 йилнинг январь-март ойларида давомида Бухоро вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 240,5 млн.долларини ташкил қилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 187,3 фоизга ошган.

Импорт таркибида энг катта улуш, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар (35,9%), машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (35,6%) ҳисобига тўғри келади.

Импорт таркибидаги саноат товарларининг улуши – 10,5%, кимёвий воситалар ва бошқа тоифага киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар – 9,2%, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 3,2%, турли хил тайёр буюмлар – 3,1% ва ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари – 2,5%ни ташкил қилган.

4-расм. 2022 йилнинг январ-март ойларида Бухоро вилояти импортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)

2022 йил январь-март ойларида Бухоро вилоятига 50 давлатдан товарлар ва хизматлар импорти амалга оширилди. Еттита йирик ҳамкор давлатлар, жумладан, Россия (23,2%), Туркманистон (20,3%), Туркия (15,1%), Хитой (14,6%), Эрон (4,7%), Қозоғистон (4,7 %) ва Германия (4,5%) давлатларидан умумий импорт ҳажмининг 83,3%и амалга оширилган, бу 54,8 млн.долларни ташкил этди.

Вилоят импорти таркибида энг юқори улушни Қоровулбозор тумани 28,8% улуш билан 69,4 млн.долларни ташкил этган бўлса, энг паст улушни Олот тумани 0,5% улуш билан 1,3 млн.долларни ташкил этди.

5-расм. 2021 йил якуни бўйича Бухоро вилояти импортида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Ардашер Муртазаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар