2023 йил январь-декабрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 63,6% (2022 йил январь-декабрида 65,1%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 4 753,5 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 31,3%и) ташкил қилди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё тумани (1 354,2 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (912,6 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (567,3 млрд. сўм), Ширин шаҳри (512,7 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- 2 973,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 76,2%и) бажарилди ва ўсиш суръати 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 104,4%ни ташкил этди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Гулистон шаҳар (1014,7 млрд. сўм), Мирзаобод (683,1 млрд. сўм), Сирдарё (410,2 млрд. сўм), Янгиер шаҳри (209,9 млрд. сўм), Гулистон (125,7 млрд. сўм), Сардоба (110,6 млрд. сўм), Оқолтин туманлари (79,3 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 11 350,3 млрд. сўмни ёки жами инвестиция ҳажмининг 73,9%ни, ўсиш суръати 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 110,1% ни ташкил этди.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми Боёвут (7 478,8 млрд. сўм), Сирдарё (1 136,2 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (707,0 млрд. сўм), Мирзаобод (632,9 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (628,5 млрд. сўм), Сардоба (176,5 млрд. сўм) туманлари ва Ширин шаҳри (173,8 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- 13 319,0 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 90,8%ини ва ўсиш суръати 2022 йил январь-декабрь ойларига нисбатан 113,0%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Боёвут (1995,8 млрд. сўм), Сайҳунобод (1820,9 млрд. сўм), Ховос (1794,2 млрд. сўм) Сирдарё (1752,2 млрд. сўм) ва Гулистон (1611,7 млрд. сўм) ҳамда Оқолтин туманлари (1335,4 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 4 907,7 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 93,4%ни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 107,3%га ўсиши кузатилди.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Гулистон шаҳар (1820,2 млрд. сўм), Сирдарё (996,9 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (469,3 млрд. сўм), Мирзаобод (348,7 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 3111,2 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 51,0%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022 йил январ-декабрь ойларига нисбатан 108,3%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Гулистон шаҳар (889,0 млрд. сўм), Сирдарё (570,3 млрд. сўм), Янгиер шаҳри (344,9 млрд. сўм) ва Мирзаобод (242,2 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 211,2 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 63,4%ини ташкил этди.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп ҳажми Янгиер шаҳри (105,4 млн. долл.), Сирдарё (31,5 млн. долл.), Сайхунобод (21,0 млн. долл.), Боёвут (20,4 млн. долл.), энг паст кўрсаткич Гулистон туманида (0,2 млн. долл.) кузатилди.
Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 380,4 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 73,7%ини ташкил этди.
Изоҳ қолдириш