2023 йил январь-сентябрь ойлари якунига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 15,1 трлн.сўмни, (ўсиш суръати - 105,4%, вилоят ўсиш суръати бўйича республикада 2-ўринни эгаллади), ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши - 38,6%, саноат улуши - 26,4%, қурилиш ишлари улуши - 7,7%, хизматлар улуши - 27,3%, ташкил этди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудда 10,7 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари (ўсиш суръатлари 107,1%, 2-ўрин), 2,2 трлн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари (ўсиш суръатлари 112,6%, 2-ўрин), 10,2 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ўсиш суръати 106,8%, 1-ўрин) ишлаб чиқарилган, 4,4 трлн. сўмлик хизматлар (ўсиш суръати 109,1%, 9-ўрин) кўрсатилган ҳамда 2,7 трлн. сўмлик қурилиш ишлари (ўсиш суръати 100,3%, 13-ўрин) амалга оширилган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни бўйича вилоятда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 9,2 трлн. сўмни (ўсиш суръати 90%, 14-ўрин) ташкил этди.
Таҳлил қилинаётган даврда Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 622,5 млн. АҚШ долларини (ўсиш суръати 110,9%, 8-ўрин) ташкил этди. Ҳудудда савдо балансида 113,8 млн. долларлик салбий салдо қайд этилишига қарамасдан, экспорт хажми 254,4 млн. АҚШ долларини (ўсиш суръати 113%, 4-ўрин), импорт хажми 368,2 млн. АҚШ долларини (ўсиш суръати 109,6%, 8-ўрин) ташкил этди.
2023 йил январь-сентябрь ойлари якунига кўра Сирдарё вилояти аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестицияларда (10 137 минг.сўм) 3-ўрин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда (11 241 минг.сўм) 4-ўрин, ЯҲМда (16 760 минг.сўм) 5-ўрин, саноатда (11 842 минг.сўм) 5-ўрин, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (2 463 минг.сўм) 7-ўрин, қурилиш ишлари (2 936 минг.сўм) 4-ўрин, хизматларда (4 823 минг.сўм) 6-ўринни эгаллади.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 3 533,3 минг сўмни ташкил этди, бу кўрсаткич Республика ўртача кўрсаткичидан 876 минг сўмга кам бўлиб, Сирдарё вилоятини 8-ўринга жойлади.
Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 1 774 та янги кичик ва ўрта бизнес субъектлари ташкил этилган, рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони жами 17 673 тага етиб, бугунги кунда уларнинг 65 фоизи ёки 11 406 таси фаолият кўрсатмоқда.
Кичик бизнеснинг ЯҲМдаги улуши 65,5%, саноатда 31,8%, қишлоқ хўжалигида 96,9%, қурилишда 83,6%, чакана савдо айланмасида 92,2% ни ташкил этди.
Пулатов Элёр Султанович,
Изоҳ қолдириш