2023 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 7 072,1 млрд. сўмни ташкил этган ва 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 7,7%га ошган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 29,7%ни ташкил этган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (28,3%), молиявий (27,5%) ва транспорт (14,3%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,0%), таълим (4,4%) ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,3%) эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2023 йил январь-сентябрь ойларида деярли барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Бошқа хизматлар 35,6%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 19,3%, молиявий хизматлар 10,7%, таълим 10,3%, савдо хизматлари 5,5%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 5,1%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 4,4%, соғлиқни сақлаш 3,8%, транспорт хизматлари 3,6%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 3,4%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 2,2%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 2,1%га ошган бўлса, ижара хизматлари 25,8%га пасайган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 42,2% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (13,4%), Ғаллаорол (8,2%) ва Зомин (8,0%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (0,7%), Арнасой (1,6%) ва Зафаробод (1,7%) туманларининг ўрни жуда кам.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Пахтакор (122,0%), Жиззах шаҳри (110%) ва Ғаллаорол (107,8%) туманларида кузатилган.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жиззах филиали бош илмий ходими.
Изоҳ қолдириш