50 тоннадан ортиқ ўзбек гилоси кореяликлар дастурхонидан жой олади

50 тоннадан ортиқ ўзбек гилоси кореяликлар дастурхонидан жой олади

1 июнь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ авиакомпаниясининг чартер юк рейси Фарғонадан тўғридан-тўғри Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига 50 тоннадан ортиқ гилоснинг навбатдаги партиясини етказиб берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Фарғона вилоятида етиштирилган гилос “UZ-SEGANG” қўшма корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг ҳамкор “Sunfinite Co., Ltd.” компаниясига етказилган. Ўзбек гилослари ўша ердан бутун Жанубий Корея бўйлаб мамлакат улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатия ваколатхонаси ходимлари ўзбек маҳсулотларини Корея Республикаси бозорига чиқаришда изчил фаолият олиб бормоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар