Ушбу даврда Бухоро вилояти ЯҲМ ҳажми 32,6 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилги мос даврга нисбатан 4,8%га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 5,2%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 16 386 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 3,2%га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 95,4%ини ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 4,6%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 26,5% (2021 йилда 24,2%), қишлоқ хўжалиги улуши 43,1% (2021 йилда 45,9%) ва хизмат кўрсатиш улуши 30,4% (2021 йилда 29,9%) ни ташкил этган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларини шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 5,2%ни ташкил этиб, ҳуддудлар ичида 8-ўринда бўлсада, асосий капиталга инвестициялар киритишда 8,3%ни ташкил этиб 3-ўрин, қурилиш ишлари бўйича 6,5%ни ташкил этиб 5-ўринни ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 9,3%ни ташкил этиб, 6-ўринни эгаллаган.
Вилоят аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаганда республика бўйича ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми бўйича ҳудудлар ичида 4-ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш соҳасида 4-ўрин, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 3-ўрин, кўрсатилган бозор хизматлари ва чакана савда айланмаси соҳасида 4-ўриндалиги аҳамиятлидир.
Изоҳ қолдириш