2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 35 945,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 124,8%ни ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Асака (154,3%) ва Пахтаобод (135,3%) туманларида қайд этилган бўлса, Балиқчи (95,1%), Улуғнор (96,7%) ва Избосган (98,5%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 70,8%и Асака тумани (22%) ва Андижон шаҳри (15,2%) ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 23,5%ни ташкил этиб, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 3,8 пунктга ўсган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажми 10 962,7 минг.сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши бўйича йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Aсака тумани (58 289,1 минг сўм), Хонобод (38 338,1 минг сўм) ва Aндижон (11 834,0 минг сўм) шаҳарларида ўртача вилоят даражаси кўрсаткичидан (9 988,7 минг сўм) юқорилигини кўрсатмоқда.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 8 231,8 минг сўм бўлган ҳолда, Aсака туманида 56 444,4 минг сўмни, Хўжаобод туманида 12 076,1 минг сўмни, Aндижон шаҳрида 3 026,6 минг сўмни, Хонобод шаҳрида 9 827,0 минг сўмни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига (97,6 %) тўғри келган бўлса, тоғ-кон саноати улуши - 0,5%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 1,7%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,2%ни ташкил этди.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (64%), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (11%), кийим ишлаб чиқариш (10%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (6%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
2022-йилнинг январ-сентабр ойларида вилоятда 830 та янги саноат корхоналари ташкил етилиб, жами саноат корхоналари 9 798 тага етди.
Изоҳ қолдириш