Aндижон вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Aндижон вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг I чорагида Aндижон вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $1 227 млн.ни шундан, экспорт $279 млн. (товарлар - $276 млн. , хизматлар - $3 млн.) ва импорт $948 млн. (товарлар - $914 млн. , хизматлар - $34 млн.) ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича Тошкент шаҳри ($5 830 млн.), Тошкент вилояти ($1 386 млн)дан кейин 3-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,2% (экспорт – 30,6%, импорт – 28,8%)га ўсишни кўрсатади.

Ҳозирги кунда Андижон вилояти жахоннинг 68 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан 3 та давлатда ижобий ташқи савдо баланси кузатилган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари шулар жумласидандир. Қолган 17 та давлат билан манфий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

2023 йилда МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси - $289 млн.ни ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $938 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Aндижон вилоятининг асосий экспорт улуши Қозоғистон ($102 млн.), Қирғизистон ($72 млн.), Россия ($54 млн.) ва Хитой ($22 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши эса Жанубий Корея ($372 млн.), Хитой ($286 млн.), Бразилия ($64 млн.) ва Мексика ($49 млн.) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Aсака тумани ($856 млн.), Aндижон шаҳри ($159 млн.) ва Хўжаобод тумани ($33 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган. Хусусан, вилоятда жами экспортёрлар сони 223 тани ташкил қилиб, маҳсулот экспортида, Aсака тумани($120 млн.), Aндижон шаҳри ($26 млн.) ва Шаҳрихон ($22 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса Aсака тумани ($736 млн.), Aндижон шаҳри ($133 млн.) ва Хўжаобод тумани ($12 млн.) юқори импорт кўрсатгичларни қайд этган.

Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (38%), турли хил тайёр буюмлар (30%) ва саноат товарлари (25,5%) ташкил этган. Машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (64,5%), саноат товарлари (18,6%) ва хизматлар (3,6%) импортнинг асосий улушини ташкил қилган.

Баходир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ҳодими
Тел: +99893 619 11 55
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар