Андижон вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь якунлари бўйича чакана савдо кўрсаткичлари таҳлили

Андижон вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь якунлари бўйича чакана савдо кўрсаткичлари таҳлили

Андижон вилояти бўйича 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 14 237,9млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 5,5% га кўпайган. Вилоят чакана савдо товар айланмасининг республикадаги улуши 6,9% ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига 93,0% ва йирик корхоналар ҳиссасига 7,0% тўғри келди. Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 6,5% га кўпайган ва 1 002,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра 13 235 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 5,4% га кўпайган.

Андижон вилояти бўйича чакана савдо товар айланмаси ҳажмида энг юқори улушни 3 978,6 млрд. сўм (27,9%) билан Андижон шаҳри ташкил этди. Вилояти чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни 159,7 млрд. сўм (1,1%) билан Хонобод шаҳри ташкил этди.

2023 йил январь-сентябрь ойлари ҳолатига кўра ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 4 250,9 минг сўмни ташкил этди (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,3% га кўп). Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида солиштирилганда энг юқориси Андижон шаҳри (8 414,9 минг сўм), Шаҳрихон (5 767,2 минг сўм) ва Балиқчи (4 389,6 минг сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келган. Жалақудуқ (108,5%), Қўрғонтепа (108,5%) ва Избоскан (107,3%) туманларида жон бошига чакана савдо товар айланмаси кўрсаткичларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди. Ҳудуднинг Пахтаобод (98,2%), Асака (98,0%) ва Шаҳрихон (99,5%) туманларида аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмасида пасайиш кузатилган.

Акбарали Абдурахмонов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар