Жиззах вилоятининг 1-ярим йилликдаги чакана савдо айланмаси кўрсаткичлари

Жиззах вилоятининг 1-ярим йилликдаги чакана савдо айланмаси кўрсаткичлари

Ҳисобот даврида вилоятда 5 026,3 млрд.сўмлик чакана савдо амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 115,1 фоизни (ўсиш суръати республикада 1-ўринда), республика чакана савдо айланмачидаги улуши 3,7 фоизни (12-ўрин) ташкил этган.

Энг юқори ўсиш суръатлари Бахмал (145,9%), Мирзачўл (110,5%) туманлари ва Жиззах шаҳрида (110,9%) қайд этилди.

Вилоят чакана савдо айланмасининг асосий қисми (61,3%) Жиззах шаҳри (26,4%), Бахмал (20,0%) ва Шароф Рашидов (14,8%) туманлари ҳиссасига тўғри келган. Янгиобод (0,9%), Зафаробод (1,4%) ва Арнасой (1,8%) туманларининг умумий улуши 2 фоиздан ҳам паст.

Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 868,0 млрд. сўмни (+49,8%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 4 158,3 млрд. сўмни (+9,8%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 874,0 млрд. сўмни (+17,4%) ташкил этди.

Жами чакана савдода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 82,7%, йирик корхоналар улуши 17,3% ва уюшмаган савдо улуши 17,4%ни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ҳажми 3 465 минг.сўмни (5-ўрин), ўсиш суръатлари 112,5%ни (2-ўрин) ташкил этди.

Жиззах шаҳри (7 065,3 минг.сўм), Бахмал (6 137,9 минг.сўм) ва Зомин (3 825,8 минг.сўм) туманларида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси энг юқори, Зафаробод (1 382,3 минг.сўм), Янгиобод (1 533,5 минг.сўм) ва Фориш (1 596,0 минг.сўм) туманларида энг қуйи кўрсаткичларни қайд этди.

2022 йил 1 июль ҳолатига вилоятда 66 та йирик чакана савдо корхоналари .2 201 та кичик бизнес субъектлари, 4 237 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва 5 733 та савдо расталари фаолият кўрсатмоқда.

Хўжақулов Улуғбек
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар