Фарғона вилоят бўйича 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 16 699,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 106,2%га ошган. Вилоят чакана савдо товар айланмасининг республикадаги улуши 8,1% ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,7%га ўсди ва 1 429,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 8,6% улушига тўғри келди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра 15 270,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,5%га кўпайди. Вилоят миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 91,4%ни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Сўх (98,5%), Фарғона (98,3%) ва Тошлоқ (98,1%) туманлари етакчилик қилмоқда. Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 8,6% ни ташкил этиб, энг катта улуш Учкўприк тумани (38,9%), Фарғона (13,1%) ва Қўқон (7,1%) шаҳарларида кузатилди.
Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни 3239,3 млрд. сўм (19,4%) билан Фарғона шаҳри, энг қуйи улушни 177,8 млрд. сўм (1,0%) билан Сўх тумани егаллади.
2023-йилнинг январь-сентябрь ойлари ҳолатига кўра ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 4 166,2 минг сўмни (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,0 %га ошди) ташкил этди. Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида солиштирилганда энг юқориси Фарғона (10 212,1 минг сўм), Марғилон (9 947,2 минг сўм) ва Қўқон (9 912,6 минг сўм) шаҳарлари ҳиссасига тўғри келди. Ўзбекистон (107,8%), Данғара (107,5%) ва Учкўприк туманларида (106,9%) аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси кўрсаткичларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди. Ҳудуднинг Қўштепа (99,6%), Бағдод (99,6%), Ёзёвон (99,3%), Фурқат (99,1%), Сўх (98,1%) туманлари ва Қўқон шаҳрида (92,9%) аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси кўрсаткичларида пасайиш кузатилган.
Изоҳ қолдириш