Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1-январь ҳолатига, Андижон вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони, 2023 йил бошига нисбатан 71,7 минг кишига (2,2%) кўпайиб, жами 3 394 минг кишини ташкил этмоқда. Жумладан, шаҳар аҳолиси 1 772 минг кишига (жами аҳолининг 52,2%), қишлоқ аҳолиси эса 1 622 минг (жами алоҳилинг 47,8%) кишига етган. Андижон вилояти аҳоли сони улуши бўйича республикада Самарқанд (4 209 минг), Фарғона (4 062 минг) ва Қашқадарё (3 561 минг) вилоятларидан кейин 4-ўринни эгаллаган.
Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1-январ ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 55,6%ни, мехнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32,8% ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,6% ни ташкил қилган.
Вилоятда аҳоли сонининг тақсимланиши 1 720 минг эркаклар (50,7%), 1 675 минг (49,3%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Андижон шаҳри (481 минг), Асака (324 минг) ва Шаҳрихон туманлари (317 минг) вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи, Бўстон (78 минг), Улуғнор (64 минг) ва Хонобод (46 минг) туманлари вилоятдаги кам аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.
Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 789 киши тўғри келиб, Андижон шаҳри (6 869 киши), Хонобод шаҳри (1 145 киши) ва Асака тумани (1 315 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.
2023 йил давомида туғилишлар сони 89,4 мингтани, ўлимлар сони 15,9 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 25,1 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 5,5 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 6,7 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган бўлса, 8,5 минг киши вилоятдан кўчиб кетган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш