Ангрен шаҳри ва Ўртачирчиқ туманидаги айрим ҳудудлар Оҳангарон туманига ўтказилади

Ангрен шаҳри ва Ўртачирчиқ туманидаги айрим ҳудудлар Оҳангарон туманига ўтказилади

Президент қарори билан 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Қарорга кўра, Ангрен шаҳрининг “Нуробод” қўрғони, шунингдек Ўртачирчиқ туманидаги “Бахт”, “Тош ДАУ”, “А.Навоий” ва “Ўртасарой” ҳудудларининг 2-участкалари Оҳангарон туманига ўтказилади.

Туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, сервис ва савдо соҳалари, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича 527 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бу орқали 13 минг 192 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

Шунингдек, қарор билан тумандаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “бир сўм” бошланғич қийматда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларига чиқариладиган давлат мулки объектлари (15 та) рўйхати тасдиқланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар