Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.
Бир ой давомида барча автотранспорт воситаларининг сотилиши 8%га ошиб, 144,5 минг донани ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 14%га ўсиш қайд этилди.
Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозорларидаги вазият
Йил бошидан буён Ўзбекистонда 128 мингта енгил автомобил сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 6 фоизга кўпдир.
Савдоларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Навоий, Фарғона ва Бухоро вилоятларида қайд этилди.
Шу билан бирга, енгил автомобиллар бозори йиллик ўлчовда 8%дан ошди.
Бирламчи автомобил бозоридаги вазиятга келсак, ой давомида сотувлар 1,4 фоизга ошди. Бирламчи автомобил бозори йил давомида 22 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бирламчи бозори қарийб 1 фоизга ўсди, бир ой давомида 28 минг дона автомобил сотилди. Йиллик ўлчовда автомобил бозорининг ушбу сегменти 20 фоизга ўсди.
Ўзбекистонда иккиламчи автомобиллар бозори ўсишдан тўхтамаяпти
Ой давомида иккиламчи бозорда 96 мингдан ортиқ автомобил сотилди, бу аввалги ойга нисбатан 7,6 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш 4,4%ни ташкил тди.
Енгил хорижий автомобиллар сегменти
Январь ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,7 фоизга ўсди ва 3,47 мингта автомобилни ташкил этди. Йил давомида хорижий автомобил бозорида сотувлар 37 фоиздан ошди.
Электромобиллар бозоридаги вазият
Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади. Январь ойида енгил электромобиллар савдоси 3,3 мингта автомобилни ташкил этди, бу олдинги ойга нисбатан 7,8%га кам.
Савдоларнинг энг катта пасайиши Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларида қайд этилди.
Йиллик ҳисобда электромобиллар савдоси 7,7 баробарга ошди.
Маълумот учун: Ўзбекистон автомобиль бозори шарҳи – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда ҳам мамлакатда, ҳам хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва электромобиллар савдосининг динамикаси акс эттирилади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар бозор динамикасини кузатиш учун тақдим этилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш