Биржа орқали 1,5 млн долларлик пахта толаси экспорт қилинди

Биржа орқали 1,5 млн долларлик пахта толаси экспорт қилинди

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг валюта савдо майдончаси орқали умумий қиймати 1,5 млн. долларлик 1 534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Бу эса биржа орқали амалга оширилган экспортининг умумий қийматидан 15 фоизни ташкил этади. 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда пахтанинг биржа орқали экспорт қилиш ҳажми 36% га ўсган.

Пахта толасининг сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналари иштирок этиб, улар томонидан биржа савдолари орқали пахта толасининг 1 ва 5 навлари Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) ва Туркияга сотилган.

Ўтказилган савдо натижаларига кўра, бир тонна пахта толасининг ўртача экспорт нархи 973,17 долларини ташкил этди. Шу жумладан 1-навли пахта толасининг бир тоннаси 1 752,79 доллар ва 5-навли пахта толасининг ўртача нархи 859,61 долларини ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда пахта толаси учун жаҳон биржаларида шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир фунти учун 69,4 цент (бир тоннаси 1 530 АҚШ доллар) ни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар