Биржада ўтган ҳафта 1 980,5 млрд сўмлик товарлар сотилган

Биржада ўтган ҳафта 1 980,5 млрд сўмлик товарлар сотилган

Ўтган ҳафта давомида, яъни 06 – 12 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 980,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,7% га камдир.

Бунда сотувларнинг:

82,1% - биржа савдолари;

0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари;

17,5% - электрон давлат харидлари;

0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 533,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 39,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 650 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

6,9% биринчи тоифадаги авторақамларга;

13,0% иккинчи;

11,5% учинчи;

12,9% тўртинчи;

18,4% бешинчи;

37,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 625,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 787,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 060,0 тоннаси, яъни 22,1% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 160,3 минг сўмдан 14 669,3 минг сўмгача, яъни 9,2% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Омухта ем

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 18 223,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 15 393,0 тоннаси, яъни 84,5% ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 259 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда омухта емнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1 767,0 минг сўмдан 1 711,2 минг сўмга, яъни 3,2% га пасайди.

Техник чигити

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 28 949,0 тонна техник чигити қўйилди ва улардан 28 369,0 тоннаси, яъни 98,0% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 092,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 299,2 минг сўмдан 3 948,8 минг сўмгача, яъни 8,1% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар