Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида вилоятда хизматлар соҳасининг умумий ҳажми 14 315,2 млрд. сўмни, шу жумладан, кичик тадбиркорлик соҳаларида кўрсатилган хизматлар – 60,8% ва жами корхоналарда хизматлар соҳасидаги корхоналар улуши 68,2% ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 110,2%га ўсишга эришди.
Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Бухоро (111,0%) ва Когон (108,5%) шаҳарлари, Вобкент (118,8%), Жондор (110,0%), Пешку (109,9%), Олот, Когон, Бухоро, Ғиждувон, Қоракўл ва Шофиркон туманлари ўртача (109,0 %) кузатилган бўлса, Қоровулбозор (107,6%) ва Ромитан (103,4 %) туманларида аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.
Шаҳар ва туманлар кесимида хизматлар соҳасининг энг юқори ҳажми Бухоро (5 691,6 млрд. сўм) шаҳар, Ғиждувон (1 687,1 млрд. сўм), Вобкент (895,7 млрд. сўм), Пешку(762,7 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Қоровулбозор (284,1 млрд. сўм) ва Когон (475,1 млрд. сўм) туманларини келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларининг ҳажми 6 979,9 минг сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 108,4%га ўсишга эришди.
Ҳисобот даврида хизматлар соҳасининг асосий турлари бўйича кўрсаткичлари қуйидагича акс этди, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 588,6 млрд. сўм, молиявий хизматлар 2 943,8 млрд. сўм, транспорт хизматлари 2 843,8 млрд. сўм, шундан автотранспорт хизматлари 2 555,9 млрд. сўм, Яшаш ва овқатланиш хизматлари 639,4 млрд. сўм, Савдо хизматлари 4 179,8 млрд. сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 269,8 млрд. сўм, таълим соҳасидаги хизматлар 960,7 млрд. сўм, соғлиқни салаш соҳасидаги хизматлар 290,2 млрд. сўм, ижара хизматлари 311,8 млрд. сўм, компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 320,5 млрд. сўм, шахсий хизматлар 355,7 млрд. сўм, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 121,4 млрд. сўм ва бошқа турдаги хизматлар 489,7 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ғолибжон Турсунқулов
Изоҳ қолдириш