2022 йил январь-декабрь ойларининг меҳнат ресурслари балансига кўра Бухоро вилоятида ўртача доимий аҳоли 1 993 293 нафарни ташкил этиб, шундан меҳнат ресурслари 1 073 354 нафар, иқтисодий фаол аҳоли 860 643 нафар, банд бўлган аҳоли 784 485 нафар (шундан, расмий секторда бандлар 427 178 нафар, норасмий секторда бандлар 265 356 нафар ва четга кетганлар 91 951 нафар)ни ташкил этди. Бундан келиб чиқиб, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар 76 158 нафарни ва ишсизлик даражаси 8,8%ни ташкил этди.
Ишсизлик даражаси ҳудудлар кесимида қаралганда, Қоракўл туманида бу кўрсаткич 9,2%, Когон т. – 9,2%, Шофиркон т. – 9,2%, Ромитан т. – 9,1%, Олот т. – 9,0%, Жондор т. – 9,0%, Пешкў т. – 8,9%, Когон ш. – 8,9% ва Вобкент т. – 8,9%ни ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан юқори ҳисобланади.
Вилоятда кўрилган чора-тадбирларга кўра 2022 йилда 464 728 нафар аҳоли доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишга жалб қилинди.
Мазкур кўрсаткич тармоқ ва соҳалар кесимида ўрганилганда, молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 117 217 нафар (шундан, сервис ва савдо соҳасида 53 740 нафар, ҳунармандчиликда – 7 335 нафар, бошқа тадбиркорлик йўналишларида 53 142 нафар), қурилиш, транспорт ва коммунал соҳасида 8 492 нафар, инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 14 787 нафар, Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида 297 956 нафар (шундан, пиллачилик соҳасида 19 546 нафар, аҳоли томорқасини тартибга солиш ҳисобига – 35 146 нафар) ҳамда туризмни ривожлантириш ва маданият соҳасида 26 276 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Фақатгина, Қоровулбозор туманида аҳолини бандлиги режаси 50,9% (қишлоқ хўжалиги йўналишида режа 47% ва тадбиркорлик йўналишида 40%) ижро этилди.
Вилоятда, айниқса, ишсизлик даражаси оғир бўлган ҳудудларда аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни давом эттириш мақсадида 2023 йил давомида туман ва шаҳарларда яшовчи жами 250 000 нафар аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларга жалб қилиш режалаштирилган. Иш ўрнининг 101 056 таси доимий, 128 819 таси мавсумий ва 20 125 таси норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига яратилади.
Прогноз кўрсаткичлар тармоқлар кесимида қўйидагича бўлади. Инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 15 500 та, шундан, тармоқ дастурлари ҳисобига – 2 780 та ва ҳудудий инвестиция дастурлари 12 720 та иш ўрни яратилади.
Шунингдек, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналишида жами 149 052 нафар, шундан, фермер хўжаликлари ва агрокластерларда 3 519 нафар, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ҳисобига 60 372 нафар, такрорий экин учун ер ажратиш ҳисобига 32 588 нафар, томорқа хизматида 19 610 нафар, пиллачилик соҳасида 45 167 нафар ва сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигида 1 215 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда 85 448 нафар (шундан 51 782 нафар доимий, 13 541 нафар мавсумий ва 20 125 нафар норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига) фуқаронинг бандлиги таъминлаш кўзда тутилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, савдо ва сервис йўналишида 2 039 нафар, микролойиҳалар ва микро марказлар ҳисобига 855 нафар, касаначилик, вақтинчалик ишларда банд қилиш ва қурилиш бригадалари ташкил қилиш ҳисобига 958 нафар, ҳунармандчилик йўналишида 278 нафар, қурилиш йўналишидаги хизматларда 592 нафар, туризм ва маданият соҳалари йўналишидаги хизматларда 400 нафар, норасмий фаолиятни расмийлаштириш орқали 1 771 нафар ва бўш иш ўринга жойлаш ҳисобига 708 нафар ишсизларни бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Жорий йилда ишсизлик даражаси юқори бўлган Ғиждувон туманида 29 515 нафар (шундан тадбиркорлик йўналишида 1 380 нафар), Ромитан туманида – 23 841 нафар (971 нафар), Қоракўл туманида – 23 190 нафар (960 нафар), Жондор туманида – 22 509 нафар (799 нафар), Вобкент туманида – 22 441 нафар (1 043 нафар), Бухоро туманида – 22 168 нафар (1 022 нафар), Пешкў туманида –22 137 нафар (1 269 нафар), Шофиркон туманида – 20 713 нафар (501 нафар), Бухоро шаҳрида – 20 341 нафар (4 018 нафар) ва Олот туманида 20 217 нафар (1 045 нафар) аҳолини доимий ва мавсумий ишларга бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш