Чуст туманидаги иккита боғча томонидан талон-торож қилинган 165 миллион сўмлик бюджет маблағлари қайтарилди

Чуст туманидаги иккита боғча томонидан талон-торож қилинган 165 миллион сўмлик бюджет маблағлари қайтарилди

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати томонидан Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-сон ва 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилди, деб хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.

11-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2016-2020 йилларда 19 нафар ходимлар номига ҳисобланган 98 млн.сўм нақд пуллар ходимларга берилмаган, 14 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходимлар номига 145,7 млн.сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.

19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2018-2020 йилларда 8 нафар ходимлар номига ҳисобланган 67 млн.сўм нақд пуллар ходимларга берилмаган, 10 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходимлар номига 63,8 млн .сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.

"Ушбу МТТ директорлари ҳозирги кунда лавозимидан озод этилди. Ўрганиш ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Наманган вилоят прокуратурасига топширилди", дейилади хабарда.

Маълумот учун: 11-сонли МТТдан 98 млн. сўм ва 19-сон МТТдан эса 67млн. сўм, жами 165 млн. сўм миқдорида давлат бюджетига етказилган зарар давлат ҳисобига ундирилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар