15−17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Бугун ва эртага республика бўйича ҳаво ҳарорати +36…+41 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача бўлади.
Якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даража иссиқгача кўтарилади.
Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади, дейилади хабарда.
Бугун ва эртага республиканинг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши кузатилади.
17 июлда айрим жойларда шамол 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш