Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.
12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.
Изоҳ қолдириш