Давлат бюджети даромадлари 2020 йилда 12.6 млрд долларни ташкил этди

Давлат бюджети даромадлари 2020 йилда 12.6 млрд долларни ташкил этди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар қисмининг 2020 йил ижроси бўйича дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, давлат бюджети даромадлари 2020 йилда 132,9 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 22,5 %) ташкил этган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 68 %га, 2019 йилга нисбатан эса 18,5 %га ошган. Шунингдек, 2018 йилда бюджет даромадлари 79,1 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 19,4 %), 2019 йилда эса 112,2 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 21,9 %) ташкил этган.

Таъкидланишича, бюджетдан ташқари жамғармалар билан биргаликда Консолидациялашган бюджет даромадлари 2020 йилда 154 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 26 %) ташкил этган. Консолидациялашган бюджет 2018 йилга нисбатан 1,4 баробардан кўпроқ, 2019 йилга нисбатан 1,1 баробардан кўпроқ ошган. Консолидациялашган бюджет даромадлари 2018 йилда 107 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 26,3 %), 2019 йилда эса 137,1 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 26,7 %) ташкил этган.

Сўнгги йилларда Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбатан ўсиши Консолидациялашган бюджет даромадларининг ўсишини сақлаб қолмоқда. Бу биринчи навбатда ўтказилган солиқ ислоҳотлари, хусусан мажбурий ажратмаларнинг (3,2%) ва фуқаролар суғурта бадалларининг (иш ҳақи фондидан 8%) бекор қилиниши билан боғлиқ.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар