ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди

ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди

25 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳнинг асосий мақсади ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, бошқа халқаро ташкилотлар ва давлатлар билан алоқаларга таъсирини ўрганиб чиқишдан иборат бўлиб, ишчи гуруҳга раҳбар сифатида Акмал Саидов белгиланган.

Йиғилишда ташкилотга аъзо мамлакатлар бозорларида тўлиқ иштирок этишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, миллий техник тартибга солиш меъёрларини ташкилот талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек,ташкилот билан ҳамкорликни ташкил этиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланган.

Маълумот учун, 2020 йил 11 декабр куни бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар