Ер музлаткичдек келадиган астероид билан тўқнашиш хавфи остида

Ер музлаткичдек келадиган астероид билан тўқнашиш хавфи остида

Ерга астероид билан тўқнашиш хавф солмоқда. Америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсоннинг айтишича, музлаткичдек келадиган астероид Ерга АҚШда президент сайловлари ўтишидан бир кун олдин тушиши мумкин.

“Музлаткичдек келадиган 2018VP1 астероиди биз томон соатига 25 миль (40 минг км) тезлик билан яқинлашмоқда. У Ер билан президент сайловларидан бир кун олдин – 2 ноябрда тўқнашиши мумкин”, деб ёзган олим Instagram’даги ўз аккаунтида.

Тайсоннинг таъкидлашича, бундай ўлчамдаги астероид катта зиён етказмайди.

“Агар қиёмат қойим 2020 йилда юз бергудек бўлса, бу фазо айби билан юз бермайди”, деб таъкидлаб ўтган олим.

Августда NASA 2018 VP1 астероиди 2 ноябрь соат 20:33да Ерга минимал масофага яқинлашишини маълум қилган. NASA маълумотларига кўра, само жисми сайёрамиздан 384 минг км узоқликда учиб ўтади. Ўшанда таъкидланганидек, астероиднинг Ер атмосферасига кириши эҳтимоли 240тадан биттани ёки 0,41 фоизни ташкил қилади.

Астероид 2018 йил 3 ноябрда очилган. У ҳаракатланиш йўналиши Ер орбитасини кесиб ўтувчи “Апполон” астероидлар гуруҳига киради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар