Фарғона НҚИЗ “Евро-4” стандартидаги дизель ёқилғисининг илк партиясини биржа савдосига қўйди

Фарғона НҚИЗ “Евро-4” стандартидаги дизель ёқилғисининг илк партиясини биржа савдосига қўйди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида (ФНҚИЗ) ишлаб чиқарилаётган “Eвро-2” дизель ёқилғисининг сифатини дунё стандартларига мослаштириш мақсадида модернизация қилиш дастури бошланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Фарғона НҚИЗни модернизация қилиш дастурининг биринчи босқичи доирасида дизель ёқилғисини гидротозалаш қурилмаси (ГДС) катализатори Франциянинг Axens компаниясининг янги ва анча замонавий катализаторига алмаштирилди.

Хабарда айтилишича, ФНҚИЗ мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси туфайли янги катализатор ГДС қурилмаси реакторига Axens компанияси мутахассислари иштирокисиз мустақил равишда ўрнатилган. Кейинчалик тегишли ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилгач, саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Шунингдек, экологик тоза ва сифатли “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғиси учун мувофиқлик сертификати қўлга киритилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 29 март куни дизель ёқилғисининг илк партияси Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали савдога қўйилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар