2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 13539,7 млрд.сўмни ташкил қилди. 2021 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,4%ни ташкил этиб, шундан деҳқончилик маҳсулотлари 103,7% ва чорвачилик маҳсулотлари 100,8%га ортган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг вилоятдаги энг юқори улуши Олтиариқ (1323,4 млрд.сўм), Риштон (996,5 млрд.сўм), Қува (981,4 млрд.сўм) ва Фарғона (978,9 млрд.сўм) туманларига тўғри келган. Сўх (187,4 млрд.сўм) туманида эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан камроқ.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (107,0%), Данғара (106,8%) ва Қувасой (106,1%) туманларида қайд этилди. Учкўприк(98,4%), Қува (98,0%) ва Сўх (95,3%)туманларида эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиш кузатилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 56,7% чорвачилик, 43,3% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 85,8 минг тонна тирик вазнда гўшт, 606,8 минг тонна дон ва дуккакли маҳсулотлари, 490,8 минг тонна сут ва 421,5 минг тонна сабзавотлар етиштирилди.
Ўсимликчилик маҳсулотларининг 53,5%, чорвачилик маҳсулотларининг 87,9% деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилди.
Изоҳ қолдириш