2022 йил якунига кўра, Фарғона вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 55 972,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 4,6%га ўсиш қайд этилди. Республика бўйича ЯИМни шакллантиришда Фарғона вилоятининг улуши 6,3%ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда - 26,3 % (2021 йилда 27,2%), қишлоқ хўжалиги улуши 35,1% (2021 йилда 35,0%) ва хизмат кўрсатиш улуши 38,6% (2021 йилда 37,8%)ни ташкил этди.
Ўтган йилда янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2021 йилга нисбатан 2,5%га пасайиб, 8 828 тани ташкил этди. Бу пасайиш ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушига ҳам таъсир кўрсатди. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши 2021 йилда 69,8%ни ташкил этаркан, 2022 йилда 68,9%га тўғри келди.
Асосий капиталга инвестициялар 15 396,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 12,3%га ошди.
Вилоятда ўтган йили ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 30 390,5 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 4,8%га ўсиш кузатилди. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 5,5%га тўғри келди. Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 7720,3 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 2,7%га ошганлиги қайд этилди.
Вилоятда 11 776,5 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан деярли ўсиш кузатилмаган. Республика истеъмол товарларида вилоятнинг улуши 6,0%ни ташкил қилганлиги қайд этилди.
Вилоятда 33 395,3 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 3,6%га ошди. Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 95,6%и кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилганлиги кузатилди. Жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 8 483,6 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 1,6%га ошган.
Вилоятда 2022 йилда ташкил этилган қурилиш ишлари ҳажми 8 558,1 млрд.сўмга етиб, 2021 йилга нисбатан 12,7%га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 6,5%ни ташкил қилган
Вилоятда 2022 йилда чакана савдо ҳажми 26021,2 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 10,7%га ошган. Чакана савдо ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 8,1%ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган чакана савдо ҳажми 6 610,4 минг сўмни ташкил қилган ҳолда 2021 йилга нисбатан 8,5%га ошган.
Вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 21 960,3 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 14,5%га ошган. 2022 йил давомида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 6,1%ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5 578,8 минг сўмни ташкил қилган ҳолда 2021 йилга нисбатан 12,3%га ошган.
Вилоятда ташқи савдо айланмаси ҳажми 2 061,4 млн.долларни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 12,3%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг Республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 4,0 %ни ташкил қилган.
2022 йилда жами амалга оширилган экспорт ҳажми - 827,2 млн.долларни ташкил қилган ҳолда 2021 йилга нисбатан 3,2%га, импорт ҳажми - 1 234,3 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 19,3%га ошган. Вилоятда амалга оширилган экспорт ва импортнинг республика кўрсаткичидаги улуши мос равишда 4,3% ва 4,0%ни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш