Фарғона вилоятида 2022 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 21 960,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 14,5 %га ўсган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Фарғона шаҳрининг ўтган йилда вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши юқори бўлиб, 24,8%ни ташкил этди. Қўқон ва Марғилон шаҳрида кўрсатилган хизматлар ҳажми мос равишда 3 085,6 ва 1 532,5 млрд. сўмни ташкил этди. Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг энг паст улуши Ёзёвон ва Сўх туманларига тўғри келиб, мос равишда 425,3 ва 356,4 млрд. сўмни ташкил этди.
2021 йилга нисбатан вилоятнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўсиш кўрсаткичларига эришилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Қувасой шаҳри (15,3%), Олтиариқ (15,3%) ва Қўштепа (15,0%) туманларида қайд этилди. Учкўприк туманида 2021 йилга нисбатан хизматлар ҳажми 9,7%га ўсган. Вилоятнинг шаҳар ва қолган туманларда хизматлар ҳажмининг 2021 йилга нисбатан ўсиш суръатлари 13-15%ни ташкил этди.
Фарғона вилоятида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 5578,8 минг сўмни ташкил этган. Фарғона ва Қўқон шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан мос равишда 3,1 ва 2,1 баравар юқори кўрсаткичга эришган. Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми мос равишда 3 163,4 ва 2 710,9 минг сўмни ташкил этган.
2022 йилда вилоятда жами хизматлар таркибида савдо (30%), молия (22%) ва транспорт (18%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (2%), ижара (2%) ва бошқа хизматлар (2%), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларининг(1%) улуши паст бўлган.
2021 йилга нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръатлари молия (52,7%), таълим (24,5%) ҳамда ахборот ва алоқа (23,7%) хизматлари соҳаларида кузатилган. Ижара ва лизинг (0,6%) хизматларида эса 2021 йилга нисбатан сезиларли ўсиш кузатилмаган.
Вилоят миқёсида жами ташилган юклар ҳажми 55 968,5 минг тоннани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 887,8 минг тонна камайган. Ўтган йилда вилоят бўйича ташилган йўловчилар сони эса 680 466,1 минг нафарни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш