ДСҚ “Солиқ нархи” механизмини жорий этади

ДСҚ “Солиқ нархи” механизмини жорий этади

Давлат солиқ қўмитасининг синов тариқасида бозор коньюктурасидан келиб чиқиб “Солиқ нархи” механизмини жорий қилиш ва унинг асосида солиқ солинадиган базани аниқлаш таклиф қилиняпти. Тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Нархи бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган товарлар (хизматлар) рўйхатига — янги кўп квартирали уйлардаги турар жой объектлари, ун маҳсулотлари, шакар, алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, газланган ва газланмаган салқин ичимлик ва цемент киритилган.

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 ноябрга қадар синов натижалари якуни билан бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда “Солиқ нархи” механизмини кенг жорий қилиш юзасидан ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ҳар бир ҳудуд (шаҳар, туман) бўйича шакллантирилиб, Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади.

Солиқ базаси Давлат солиқ қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилган бир бирлик товар (хизмат) учун белгиланган бозор қийматининг солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даврида сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайтмасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиевлар зиммасига юкланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар