“H.I.S.”, “Isuzu Motors”, “Balcom Co. Ltd”, “Gakko Plus” каби Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритаётган Япония компанияларини қўллаб-қувватланади

“H.I.S.”, “Isuzu Motors”, “Balcom Co. Ltd”, “Gakko Plus” каби Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритаётган Япония компанияларини қўллаб-қувватланади

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси ва бош ижрочи директори Нобуҳико Сасаки билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида ваколатхона томонидан “H.I.S.”, “Isuzu Motors”, “Balcom Co. Ltd”, “Gakko Plus” каби Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритаётган Япония компанияларини қўллаб-қувватлаш шунингдек, ўзбек мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилишни рағбатлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги таъкидланди.

Ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда ўзбек тадбиркорлари билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистонда Япония компанияларини бизнес қилишга жалб этиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш борасида ҳам келишувга эришилди. Япония капитали ва технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш Республикада хусусий сектор салоҳиятининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши ва мамлакатнинг технологик ривожланишига кучли туртки бериши таъкидланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар