Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси июнь ойида 3,4 фоизга ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси июнь ойида 3,4 фоизга ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил июнь ойида 1 034 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга ўсди.

Ишбилармонлик фаоллиги индексини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

ИФИ Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган

2021 йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 3,4 фоизга ошди, 1 034 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,9 фоизга кўпайди;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ошди;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 2,2 фоизга ошди;
  • товар белгилари бўйича компонент 4,2 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил май) нисбатан ўсиш кузатилган. Тошкент шаҳрида (42,7%), Сурхондарё (48,0%), Бухоро (28,6%), Қашқадарё (21,4%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (39,1%)сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга Жиззах (- 7,3%), Тошкент (- 1,1%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил июнь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 890,8 мингтани ташкил этди ва 2021 йилнинг майига нисбатан 314,0 минг транзакцияга (6,9%) ошди.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда кўпайди.

2021 йил июнь ойида республиканинг барча ҳудудларида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошди. Хусусан, сезиларли ўсиш Фарғона (9,6%), Сирдарё (7,4%), Наманган (7,0%), Тошкент (6,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (8,1%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1 0225 бирликни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан компонентлар даражасининг 2,2% га ошишини англатади, бу эса битимлар сонининг 7,3% га ўсиши билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 2,8% га камайди.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил июнь ойида 5 854,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 7,9 фоизга кўпайди.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил июнь ойида 1 0085 бирликни ташкил этиб, ўтган ой даражасига нисбатан 0,9% га ошди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,0 фоизга ошган.

Фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2021 йилнинг май ойига нисбатан 7 210 тага (554 150 та) кўпайди ва 561 360 тани ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 9 тага камайган.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 443 497 тадан 450 155 тага кўпайди (6 658 тага кўпайди). Хўжаликлар сони 107 585 тадан 108 146 тага кўпайди (561 тага кўпайди). Фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 3 059 тани ташкил этди, бу эса 2021 йилнинг Май ойига нисбатан 9 тага камдир.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил июнь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9585 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 4,2 фоизга камайган. Жорий йилнинг июнь ойида юридик шахслар томонидан 254 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

↑1034

↑1,0686

↑1,0225

↑1,0085

↓0,9585

Сурхондарё вилояти

1480

1,0497

2,0000

1,0117

3,0000

Ташкент ш.

1427

1,0806

2,0000

1,0050

0,9095

Қорақалпоғистон Республикаси

1391

1,0549

2,0000

1,0095

0,0000

Бухоро вилояти

1286

1,0148

1,7262

1,0026

0,6667

Фарғона вилояти

1257

1,0957

1,5679

1,0138

0,7778

Қашқадарё вилояти

1214

1,0445

1,4462

1,0230

1,5000

Наманган вилояти

1179

1,0703

1,3525

1,0043

1,4000

Хоразм вилояти

1135

1,0626

1,1304

1,0057

3,0000

Андижон вилояти

1128

1,0345

1,1333

1,0100

3,0000

Навоий вилояти

1120

1,0669

1,1627

1,0064

2,0000

Самарқанд вилояти

1117

1,0641

1,1826

1,0124

1,6364

Сирдарё вилояти

1099

1,0740

1,2358

0,9925

0,3333

Тошкент вилояти

989

1,0695

0,9283

1,0076

0,7308

Жиззах вилояти

927

1,0046

0,8830

1,0098

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1132

↑1,2015

1,0347

1,1407

1,5394

Наманган вилояти

1539

0,7857

2,0000

1,1553

7,0000

Бухоро вилояти

1442

0,8004

2,0000

1,0994

4,0000

Сурхондарё вилояти

1434

0,8413

2,0000

1,1357

3,0000

Ташкент ш.

1426

1,1924

1,3558

1,8216

2,1807

Қашқадарё вилояти

1410

0,7461

1,9509

1,2649

3,0000

Тошкент вилояти

1367

0,7759

2,0000

1,1285

1,5833

Сирдарё вилояти

1312

0,6756

2,0000

1,1148

1,0000

Жиззах вилояти

1309

0,8179

1,9370

1,1248

0,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1291

0,6939

2,0000

1,1299

0,0000

Хоразм вилояти

1273

0,7945

1,6193

1,1705

3,0000

Самарқанд вилояти

1221

0,7673

1,3078

1,1346

6,0000

Андижон вилояти

1168

0,7208

1,2368

1,0934

6,0000

Фарғона вилояти

1163

0,8257

1,3811

1,1428

2,3333

Навоий вилояти

1107

0,7865

1,3461

1,0610

2,0000

Руслан Абдуллаев,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар