Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98 қарори билан 2022 йилда Жиззах вилоятида қиймати 987 416,7 млн.сўм бўлган 140 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Белгиланган маблағларнинг 37,6% (371,4 млрд.сўм) ижтимоий соҳадаги 49 та 19,6% (193,4 млрд.сўм) муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги 19 та 18,1% (179,2 млрд.сўм) ирригация мелиорация тадбирлари доирасидаги 41 та 12,9% (127,1 млрд.сўм) маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари учун, 3,0% (30,0 млрд.сўм) йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасидаги 1 та ва 8,7% (86,3 млрд.сўм) бошқа тадбирлар доирасидаги 30 та лойиҳаларга ажратилган.

Дастур доирасида 6 та умумтаълим мактаблари, 4 та мактабгача таълим муассалари 4 та тиббиёт муассасалари, 1 та футбол академияси, 241,3 км ичимлик суви тармоқлари ва 13 та сув иншоатлари, 2 та кўп қаватли уйлар учун қозонхона, 1 та йўл ўтказгич янги қурилиши режалаштирилган.

Улуғбек Хужакулов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар