Инфографика: Жиззах вилояти ички савдосининг 2022 йилдаги ҳолати

Инфографика: Жиззах вилояти ички савдосининг 2022 йилдаги ҳолати

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 11 351,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,7% га ошди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 1 562,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 13,8%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,8%га ўсди), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 9 789,3 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 70,1%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111%га ўсган), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 1 830,9 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 16,1%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,3%га ошган) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 2 801,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 479,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 17,1%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,3%га камайган), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 2 322,2 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 82,9%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,4%га ўсди) ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 2017-2019 йилларда ўсиш суръати кузатилган бўлса, 2020 йилда пасайиш содир бўлган. 2020 йилдан бошлаб 2022 йил якунига қадар ўсиш кузатилган. Юқоридаги графикда умумий тенденциядаги ўсишни кўриш мумкин.

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2017-2022 йиллар оралиғида 2 622,2 минг сўмдан 7 777,9 минг сўмгача ўсиши кузатилиб, деярли 3 бараварни ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 13 041 минг сўм, Бахмал туманида 17 366,3 минг сўм ҳамда Зомин туманида 7 749,3 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Зафаробод туманида 3 307,8 минг сўм ва Янгиобод туманида 3 455,4 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар