Марказий Осиё давлатларининг вилоят ташқи савдосидаги улуши 205,8 млн. долларни ёки умумий ташқи савдо айланмасининг 18,9% ташкил этди.
Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) импорт ҳажми 43%га ўсган, экспорт ҳажми эса 15,3%га пасайган.
Наманган вилоятининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасида 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) энг катта ўзгариш Туркманистон Республикаси ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2021 йилда импорт ҳажми 188%га ўсган бўлса, экспорт ҳажми 51%га ўсган. Қозоғистон ва Қирғизистон билан экспорт ҳажмида мос равишда 7% ва 23%га пасайиш юз берган.
2021 йил якунига кўра, Наманган вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:
- Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмасида салмоқли улуш Қозоғистон ҳисобига тўғри келади, унинг ҳиссаси 108,3 млн. долларни ташкил этган. Экспорт ҳажми 41,2 млн. долларга, импорт ҳажми эса 67,1 млн долларга етган;
- Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 79,0млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 69,1млн.доллар, импорт ҳажми еса 9,9млн долларга етган;
- Tуркманистон билан ташқи савдо айланмаси 11,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 4,9 млн. долларга, импорт ҳажми эса 7,0 млн долларга етди.
Вилоятнинг ташқи савдосида энг кам улуши Тожикистон билан ташқи савдо айланмасига тўғри келиб, 6,5 млн. долларни ташкил этган. Экспорт ва импорт ҳажми мос равишда 4,9 млн. ва 1,6 млн долларга етди.
Изоҳ қолдириш