Наманган вилояти умумий ташқи савдо айланмасининг 54%и БРИKС давлатлари савдо айланмасига тўғри келади. БРИKС давлатлари билан савдо айланмаси 587 386,1 минг АҚШ долларни ташкил қилади.
2021 йилда (2020 йилга нисбатан) БРИKС давлатлари билан савдо айланмасининг ўсиш суръати 29% ни ташкил қилган.
БРИKС давлатларига экспорт ҳажми 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) 54,9%га ўсган.
БРИKС давлатларидан импорт ҳажмининг ўсиш суръати 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) 11,4%ни ташкил қилади.
2021 йил якунига кўра, Наманган вилоятининг БРИКС давлатлари билан савдо айланмасининг ҳажми:
Россия Федерацияси билан ташқи савдо айланмаси 304 970,7 минг АҚШ долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 202 060,6 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 102 910,1 минг АҚШ долларига етди.
Хитой билан ташқи савдо айланмаси 263 439,8 минг АҚШ долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 75 585,8 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 187 854 минг АҚШ долларига етди.
Ҳиндистон билан ташқи савдо айланмаси 18 365,7 минг АҚШ доллари, шундан экспорт ҳажми 738,2 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 17 627,5 минг АҚШ долларига етди.
Жанубий Африка билан ташқи савдо айланмаси 171,3 минг АҚШ доллари, шундан экспорт 40,5 минг АҚШ доллари, импорт эса 130,8 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
Бразилия билан ташқи савдо айланмаси 438,6 минг АҚШ долларини ташкил қилиб, бу миқдор тўлиғича импорт ҳисобига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш