Инфографика: Навоий вилоятида 2023 йил январь-март ойлари давомида ассосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлил қилинди

Инфографика: Навоий вилоятида 2023 йил январь-март ойлари давомида ассосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлил қилинди

Навоий вилоятида 2023 йилнинг январ-март ойларида 3 671,6 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 54,0% (1 982,9 млрд. сўм) жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 46,0 % (1 688,7 млрд. сўм) молиялаштирилган.

Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молияластириш манбалари бўйича юқори кўрсаткич тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларда кузатилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 99,6 % га кўпайди. Ҳудудлар кесимида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича 2022 йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш суръати 198,3 % га ўсиб, Нурота туманида кузатилди. Зарафшон шаҳарида ҳам юқори ўсиш сурати кузатилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 189,9 % ни ташкил қилди. Бу юқори ўсиш "НАВОИЙ КОН-МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" акциядорлик жамияти рудани қазиб олишни ташкил этиш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида жами асосий капиталга инвестициялар ҳажмида қурилиш-монтаж ишларининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Зарафшон шаҳрида кузатилди – 10,0 % ёки 368,2 млрд. сўм. Қурилиш-монтаж ишларининг улуши бўйича энг қуйи даража Ғазғон шаҳрида кузатилиб, 0,8 % ни ёки 28,1 млрд. сўмни ташкил этди. Томди туманида машина, ускуналар ва инвентарларга харажатлар бўйича энг юқори кўрсаткич – 15,6 % ёки 571,5 млрд. сўмни ташкил этган.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар