Инфографика: Самарқанд вилоятида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш истиқболлари

Инфографика: Самарқанд вилоятида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш истиқболлари

Самарқанд вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Вилоятда 2022 йилда 4 802,4 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2021 йилнинг мос давригага нисбатан 112,9 фоизга ўсган.

Иқтисодий фаолият турлари буйича ишлаб чиқарилган хизматларнинг асосий кўрсаткичлари 2021 йилга нисбатан ўсиш сурати (%да)

  • Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 117,7%
  • Молиявий хизматлар 135,9%
  • Транспорт хизматлари 110,5%
  • Яшаш ва овқатланиш хизматлари 105,3%
  • Савдо хизматлари 107,8%
  • Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 116,7%
  • Таълим соҳасидаги хизматлар 87,9%
  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 114,4%
  • Ижара хизматлари 100,9%
  • Компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 109,3%
  • Шахсий хизматлар 112,1%
  • Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 117,1%
  • Бошқа хизматлар 127,1%

2022 йил январь-март ойларида юқори ўсиш молия соҳасидаги хизматларда (35,9%), бошқа хизматларда (27,1%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (17,7%), меъморчилик соҳасидаги хизматларда (17,1%), шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларда (16,7%) қайд этилди.

2022 йил январь-март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 238,3 млрд. сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 5,0%ини ташкил этди. 2021 йил январь-мартга нисбатан ўсиш суръати 87,9%ни ташкил этган. Таққослаш учун: 2021 йил январь-мартда хизматлар ҳажми 239,9 млрд. сўмни ташкил этди. 2020 йилга нисбатан эса 26,8%га ўсиш қайд этилган.IT Park масофавий хизматларини жорий этиш, ОТМларда стартап инкубация марказларини ташкил этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, касбга ўргатиш, хусусий клиникаларни ривожлантириш, музейларга хорижий мутахассисларни жалб этиш каби чора тадбирлар белгилаб олинган.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар