Инфографика: Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан 9 йилдаги савдо-инвестиция ҳамкорлиги

Инфографика: Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан 9 йилдаги савдо-инвестиция ҳамкорлиги

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан савдоси

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин савдо режими амал қилади. Шунингдек, икки давлат ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимлар имзоланган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайди.

2016–2025 йилларда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 7 баробар ошди ва 2025 йилда 1,2 млрд долларга етди.

2025 йилда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга экспорти 771,1 млн долларни, Қирғизистондан импорти эса 428,1 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистонга экспорти таркибида саноат товарлари асосий улушни — 32,2 фоизни ташкил этди. Бошқа товарлар улуши 12,2 фоизга, машина ва транспорт ускуналари 11,1 фоизга, хизматлар эса 6,5 фоизга тенг бўлди.

Қирғизистондан импорт таркибининг асосий қисмини ноозиқ-овқат хомашёси — 45,1 фоиз ташкил этди. Минерал ёқилғининг улуши 26 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 13,8 фоизга, хизматлар эса 1,8 фоизга етди.

Инвестициявий ҳамкорлик

2026 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги 374 та корхона фаолият юритмоқда.

2016–2025 йилларда Қирғизистондан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 347,2 млн долларни ташкил этди.

Фақат 2025 йилнинг ўзида Қирғизистондан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 196,6 млн долларга етди.

Шу тариқа, икки давлат ўртасидаги эркин савдо режими, инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар