2022 йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилоятида асосий капиталга инвестициялар 1804,2 млрд сўмни ташкил этди.
Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 41,7 фоизи ташкилотлар маблағлари, 40 фоизи хорижий инвестициялар, 8 фоизи аҳоли маблағлари, 8 фоизи турли фондлар маблағлари ва 2 фоизи республика бюджети ҳисобига тўғри келади.
Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг 9 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 9 фоизи ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва 81 фоизи кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳисобига тўғри келади.
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар 62,3 фоизни, қурилиш-монтаж ишлари 27,7 фоизни, бошқа харажатлар 10 фоизни ташкил этди.
Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 28 фоизи (512,3 млрд сўм) Фориш туманига, 21 фоизи (373,2 млрд сўм) Жиззах шаҳрига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш