Ипотека кредитларининг чекланган миқдори қанча?

Ипотека кредитларининг чекланган миқдори қанча?

Президентнинг ПФ-6126-сонли фармони билан Президентнинг ПҚ-4701-сонли қарорига (https://www.lex.uz/docs/4803527) ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган (коробка) ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

- Тошкент шаҳрида – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 264 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм;

- бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун - 320 млн сўм.

Шунингдек, Фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

- 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди;

- субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, иш ҳақидан ипотека кредити тўланса, Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, уй-жой қиймати 300 млн. сўмгача бўлса ва яна бошқа шартлар асосида имтиёз берилади.

Шунингдек, Марказий банк 2020 йилда тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари тўғрисида маълумот берган эди. Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида ҳисоблаганда бундай кредитларнинг энг кўп миқдори Самарқанд вилоятига тўғри келган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар